Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда кучли шамол сабабли айрим ҳудудлар электр таъминотидан ўчирилди

Самарқандда кучли шамол сабабли айрим ҳудудлар электр таъминотидан ўчирилди

Самарқанд вилоятида кучли шамол натижасида соат 11:30 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди,

Кучли шамол туфайли Жомбой, Пастдарғом ва Булунғур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

«Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», – дейилади хабарда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида кучли чанг тўзон ва бўронлар кузатилаётгани акс видео хабарлар тарқамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг