Самарқандда порахўр солиқчилар 5 йилга қамалди
Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорга корхонасининг солиқ базасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва ижтимоий солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 1000 доллар талаб қилган.
Аниқланишича, солиқ инспекцияси ходими тадбиркорнинг қарийб 300 миллион сўмлик солиқ ва пеня қарздорлигини камайтиришда Булунғур туман солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғини шерик қилган.
Шўъба бошлиғи корхонанинг солиқ базасидаги 281 млн сўм солиқ қарздорлигини тахминан 277 млн сўмга камайтириб, ундан ташқари 15 млн сўм пения ҳисоблангани ҳақидаги маълумотни ҳамкасбига жўнатади.
Солиқ инспекцияси ходими Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида тадбиркордан келишилган пулнинг 500 долларини олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида солиқ ходимлари ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter