Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда сайёҳлик фирмаси раҳбари ноқонуний фаолият устида қўлга тушди

Самарқандда сайёҳлик фирмаси раҳбари ноқонуний фаолият устида қўлга тушди

Фото: ДХХ

Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари уч кишини АҚШга ноқонуний юборишга уринганида қўлга олинди.

У Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, уларни Мексика орқали АҚШга юборишга ваъда беради ва эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг доллар талаб қилади.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирмаси раҳбари олдиндан 15 минг долларни олган вақтида ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг