Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда учта дўкон ёниб кетди

Самарқандда учта дўкон ёниб кетди

Кеча, 5 июн куни соат 20:21 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Сари бозор» МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

ФВВ маълумотига кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 20:35 да етиб борган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 кв. метр майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг