Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиши оқибатида 23 киши жабрланди

Бугун, 16 май куни соат 8:30да Самарқанд шаҳрида 404-йўналишда қатновчи йўловчи автобуси ва «Спарк» тўқнашиб кетган. Бу ҳақда «STV» хабар бермоқда.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, йўл транспорт ҳодисасига «Спарк» автомобили ҳайдовчиси Д.Холбековнинг қоида бузган ҳолда қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиши сабаб бўлган.

Тўқнашув оқибатида автобус ағдарилиб кетган. Ҳар иккала ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан Самарқанд тез тиббий ёрдам филиалига олиб борилган.
Хабар қилинишича, ЙТҲ оқибатида жами 23 киши тез тиббий ёрдам филиалига келтирилган. Уларнинг олти нафари ҳамон травматология, нейрохирургия ва болалар хирургияси бўлимларида қолмоқда. Қолган жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдамдан сўнг уйларига рухсат берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter