Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги ўқув маркази раҳбари жиноят устида қўлга тушди

Самарқанддаги ўқув маркази раҳбари жиноят устида қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг раҳбари, 2000 йилда туғилган Р.Ҳ. ва «Агробанк» ходими, 2000 йилда туғилган Х.Ф. 5 минг доллар эвазига маҳаллий фуқарони алдаган.

Унга Украина олийгоҳининг 1-курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига кўчириб беришни ваъда қилган. Сўралган пулнинг 2500 долларни олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг