Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги яширин майнинг ферма давлатга 2,2 млрд. зарар етказди

Самарқанддаги яширин майнинг ферма давлатга 2,2 млрд. зарар етказди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда 1990 йилда туғилган Х.А. Пастдарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний тарзда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд 237 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг