Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самбо бўйича жаҳон чемпионати: ўзбекистонликларда 4 та медал

Самбо бўйича жаҳон чемпионати: ўзбекистонликларда 4 та медал

Бишкек шаҳрида дунёнинг энг кучли самбочилари иштирокида ўтаётган чемпионатнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Шиддатли кечган спорт самбоси беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Асрор Ҳамидов +98 килограммда, шунингдек жанговар самбочиларимиз Ойбек Солиев -64 килода, Соҳибжон Ҳасанбоев- 88 кило оғирликда 2-ўринни, Мадинабону Салоҳиддинова аёллар ўртасида -72 килограммда бронза медалига эга чиқди.

8 ноябрь куни жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида спорт самбосида эркаклар 64 ва 88 килограммда, аёллар 54 ва 72 килограммда, жанговар самбода эркаклар 71 ва -98 килограммда, аёллар 59 ва -80 килограмм вазн тоифасида беллашади.

Бундан ташқари, пара самбочилар ўртасида 64, 79 ва 98 кило оғирликда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Мукофот жамғармаси 341 минг АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси совринли ўринларга даъвогарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрга қадар давом этадиган жаҳон чемпионати мусобақаларида мамлакатимизнинг 24 нафар маҳоратли самбочиси иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг