СамДТУ таҳсил олган хорижлик талабаларга диплом берилди (фото)

Ҳозирга вақтда Самарқанд давлат тиббиёт университети халқаро таълим факультетида 2000 га яқин хорижлик талабалар жаҳон стандартлари асосида таҳсил олиб келмоқдалар.
Жорий йилнинг 18 июл куни Самарқанд давлат тиббиёт университети Халқаро таълим факултетида битирувчи курс талабаларига дипломларни топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев очиб берди ҳамда битирувчи курс талабаларига кейинги касбий фаолиятларида омадлар тилаб, ўз юртларида етук шифокор бўлишларига тилакдош эканлигини билдирди.
Тантанали равишда Халқаро таълим факултетининг даволаш иши йўналишида ўқишни битирган 9 нафар хорижлик талабаларига бакалавр дипломлари тантанали тарзда топширилди.
Учрашув сўнгида Халқаро таълим факултети битирувчи курс талабаси Жасжит Сингҳ Aлиас Кака битирувчилар номидан СамДТУ раҳбарияти ва устозларига яратилган шарт-шароитлар ва сифатли таълим учун миннатдорчилик билдирилиб, университет ректорига ташаккурнома тақдим қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter