Samsung «100 долларлик» 5G-смартфонларини тақдим этди

Samsung компанияси ҳамёнбоп янги 5G-смартфонлари — Galaxy M06 5G ва Galaxy M16 5Gни тақдим этди.
Galaxy M06 5G. Смартфон 6,7 дюймли LCD-экранга эга — янгиланиш суръати 90 Гц, HD+ кенгликдаги тасвирларга мўлжалланган. Процессори — MediaTek Dimensity 6300, аккумулятори — 5000 мАс (25 Вт тезкор қувватлаш).
Асосий камераси 50 мегапикселли, шунингдек, 2 Мп чуқурлик сенсори ва 8 Мп селфи-камера ўрнатилган.
Galaxy M16 5G. Бу смартфон олдингисидан Super AMOLED (FullHD+) дисплейи билан фарқланади, қолаверса, камералари янада такомиллашган: асосий — 50 Мп, ултракенгбурчак — 5 Мп, чуқурлик сенсори — 2 МП.
Бунда ҳам Dimensity 6300 процессори ўрнатилган. Ҳар икки смартфонл Android 15 операцион тизимида ишлайди, олти йилгача хавфсизлик янгиланишлари ва олти талқиндаги One UI тақдим этилиши ваъда қилинмоқда.
Смартфонлар сотувига биринчи бўлиб 5-7 март кунлари Ҳиндистонда старт берилади:
Бошланғич нархлари:
- Galaxy M06 5G — $109
- Galaxy M16 5G — $132
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter