Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Samsung» жанубий кореяликларга флагманларини уч кунга ижарага беряпти

«Samsung» жанубий кореяликларга флагманларини уч кунга ижарага беряпти

Фото: «Mobile-review.com»

Жанубий Корея фуқаролари энг охирги чиққан янги «Samsung Galaxy S21» флагманларини уч кунгача ижарага олиб туришлари мумкин. Арзимас маблағ эвазига қизиқувчилар ушбу туркум смартфонлар билан яхшилаб танишиш имконига эга бўлишади.

Компания ушбу янгича маркетинг юриши орқали смартфонлар савдосини янада тезлатиб юборишдан умид қилаётганини сезиш қийинмас.

Galaxy To Go номи остидаги ушбу ижара-сервис муддати тугагач, мижозлар компаниядан совғалар олишлари, қимматбаҳо ютуқларга эга бўлишлари мумкин. Совғалар — симсиз қувватлаш қурилмалари, ҳатто Galaxy Book Flex 2 ва Galaxy Tab S7+ ёки беш юлдузли меҳмонхонада яшаш имконияти.

«Samsung» Жанубий Корея бўйлаб очган 200 дан зиёд локацияда янги флагманлар ижарага бериляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг