Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургда мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди

Санкт-Петербургда мигрантларга таксичилик қилиш  тақиқланди

Фото: РИА Новости

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов патентли мигрантларга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқловчи қарорни имзолади.

Иш берувчиларга фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш ва янги ходимларни ёллашга уч ой муҳлат берилди.

Шаҳар катталари хизматлар хавфсизлиги ва сифатини ўйлаб ҳамда россияликлар учун кўпроқ иш ўринлари яратиш мақсадида шундай қарорга келгани айтилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, ҳокимликнинг "оқилона" қарори оқибатида такси хизматлари, ҳайдовчилар етишмаслиги туфайли, 10–50 фоизгача қимматлашади, таксичини кутишга кетадиган вақт янаям чўзилади.

Қарор эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

Бунгача Россиянинг Калуга, Тюмен, Калининград, Воронеж, Тула ва Амур областларида мигрантларнинг таксичилик қилиши ман этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг