Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон касаллиги ва рентген. Қанчалик боғлиқ?

Саратон касаллиги ва рентген. Қанчалик боғлиқ?

Фото: «РИА Новости»

Кембриж университети (Буюк Британия) олимлари шу пайтгача хавфсиз саналган уч марта компьютер томорафиясида олинадиганга тенг энг кам радиация дозаси ҳам онкологик хасталикларга жавоб берувчи P53 ген мутацияли ҳужайраларнинг сони ошишига сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот тафсилотлари билан батафсил «MedicalXpress»да тақдим этилган пресс-релиз орқали танишиш мумкин.

Олимларнинг аниқлик киритишича, ҳатто хавфсиз дозадаги нурланиш ҳам саратон ривожланишининг юқори даражадаги риски билан чамбарчас боғлиқ P53 ген мутацияли ҳужайраларнинг сони кўпайишига олиб келади. Синовлар кўрсатдики, рентгендан аввал танага антиоксидантлар киритилса соғлом ҳужайралар янги пайдо бўлган Р53 гени «бузилган» ҳужайраларга қарши яхши кураша олади. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, бу усулдаги терапия дефектли ҳужайраларнинг кенг тарқалишига йўл очиб, соғлом тўқималарга зарар етказиши ҳам мумкин.

Тадқиқот муаллифларидан бири, Кембриж университети профессори Фил Жонс: «Компьютер томографияси ва рентгеннинг хавфи охиригача ўрганилмаган, бу тадқиқот эса кам дозали нурланишлар ва улар етказиши мумкин бўлган хавфларнинг оқибатларини ўрганишда қўл келади».

Барча инсонларнинг организмида саратонга айланиши мумкин бўлган мутант ҳужайралар, жумладан, Р53 мутант ҳужайралар мавжуд.  Ёш ўтгани сайин уларнинг сони кўпайиб бораверади, бироқ улардан жуда озчилиги ёмон оқибатларга олиб келувчи ҳужайраларга айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг