Саудия Арабистони ЖЧ-2034ни ўтказиш учун расман ариза топширди
Саудия Арабистони футбол бўйича 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун расман ариза топширди.
Маросим ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда Саудия Арабистони шаҳзодаси ва спорт вазири Абдулазиз ибн Турки ал Сауд иштирокида Парижда бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати Саудияда ўтиши деярли ҳал бўлган масала. Ягона рақиб — Австралия 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 48 жамоа иштирокидаги 2026 йилги мундиалга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. 2030 йилда жаҳон чемпионати ўйинлари Аргентина, Испания, Португалия, Уругвай, Парагвай ва Марокашда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter