Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида ўқитувчи ўлимга ҳукм қилинди

Саудия Арабистонида ўқитувчи ўлимга ҳукм қилинди

Саудия Арабистони суди 54 ёшли собиқ ўқитувчи Муҳаммад ал-Ғамдини ўлим жазосига ҳукм қилди.

CNN телеканалига кўра, ал-Ғамдийнинг энг оғир жазога маҳкум этилганини Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тасдиқлаган.

Бундай оғир жазога Twitter ижтимоий тармоғидаги бешта пости сабаб бўлди, унда собиқ ўқитувчи Саудия Арабистонидаги коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида кескин гапирган дейилади хабарда.

Муҳаммад ал-Ғамдий ўтган йили «қирол ёки валиаҳд шаҳзодани дин ва қонунга зид таърифлаш», «терроризм мафкурасини қўллаб-қувватлаш», «террорчи ташкилоти билан алоқадорлик» ва «ёлғон хабарлар чоп этиш» айблари билан ҳибсга олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг