Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонидаги йирик нефт заводи Эрон ҳужумидан кейин ёпилди

Саудия Арабистонидаги йирик нефт заводи Эрон ҳужумидан кейин ёпилди

Эрон Саудия Арабистонининг нефт инфратузилмасига, жумладан, дунёдаги энг йирик нефт экспорт марказларидан бири бўлган Saudi Aramco компаниясининг Рас-Танура объектига зарба берди.

Saudi Aramco Рас Танура нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужумидан сўнг фаолиятини тўхтатган.

Bloomberg берган маълумотга кўра, Саудия Арабистонидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлган Saudi Aramco 550 минг баррел хом нефтни қайта ишлаш қувватига эга. Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Форс кўрфазида жойлашган завод душанба куни эрталаб компания зарарни баҳолаётган бир пайтда эҳтиёт чораси сифатида ёпилган. Манба, шунингдек, воқеа жойида содир бўлган ёнғин назорат остида эканини билдирган.

Манба: bloomberg.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг