Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия ўзбекистонликларга электрон виза беришни йўлга қўйди

Саудия ўзбекистонликларга электрон виза беришни йўлга қўйди

Саудия Арабистони «визалар беришни кенгайтириш мақсадида» яна 8 та давлат фуқароларига мамлакатга кириш визасини электрон тарзда олиш имкониятини берди. 

Бунга қадар Қиролликка 49 та давлат фуқаролари электрон виза тартибидан фойдалана олар эди. Ушбу мамлакатлар қаторига эндиликда Албания, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Малдив ороллари, Жанубий Африка, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам қўшилган.

Мазкур электрон виза сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш, шунингдек Умра зиёратини амалга ошириш имконини беради. Аммо электрон виза билан Ҳаж зиёрати қилиш мумкин эмас.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқаролари учун 2023 йил 1 январдан бошлаб қайтиш ёки учинчи давлатга жўнаб кетиш чипталарини тақдим этган ҳолда 30 кунлик муддатга визасиз режимни жорий қилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг