Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо корхоналарида ҳам COVID-19га қарши талаблар белгиланди

Савдо корхоналарида ҳам COVID-19га қарши талаблар белгиланди

Фото: Xabar.uz

Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори билан иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабар қилгандик.

Коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.

Аввалроқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда COVID-19 кириб келишининг олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан талаблар эълон қилинганди.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча савдо корхоналарида  COVID-19 кириб келишининг олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан қуйидаги ТАЛАБЛАР белгиланди.

  1. Ташриф буюрувчилар учун:
  • савдо нуқтаси ва унга туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ва харидорлар орасидаги ижтимоий масофанинг сақланишига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
  • савдо нуқтасига кирувчи ҳар бир шахснинг тана ҳароратини масофадан туриб ўлчашни ташкил этиш. Тана ҳарорати юқори бўлган фуқаро аниқланса, савдо марказига киритмаслик ва “103” телефон рақами орқали тиббиёт ходимларини чақиртириш;
  • савдо нуқтасига кириш жойида дезинфекцияловчи восита билан тўйинтирилган махсус гиламча (дезинфекциялаш тўсиғи)ни 1 сменада энг камида 1 маротаба алмаштириб туриш;
  • йирик савдо марказларида (майдони 500 м2 дан катта) ташриф буюрувчи одамларнинг уст-бошидан антисептик билан пуркаш йўли билан дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатиш;
  • савдо дўконларига кириш жойида тери учун махсус антисептиклар (шу жумладан, ўрнатилган дозаторлар ёрдамида) билан қўлни зарарсизлантириш жойларини ташкил қилиш;
  • ҳар бир харидор орасида 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофанинг сақланишини таъминлаш.
  1. Савдо нуқтаси ходимлари учун:
  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, юқори нафас йўллари инфекциялари касалликлари белгилари (тана ҳароратининг юқорилиги, йўтал, тумов) бўлган ходимлар ишга қўйилмаслигини таъминлаш;
  • ходимларни 1 маротабалик юз ниқоблари билан етарли даражада таъминлаш (юз ниқобини тугаш муддати ва иш вақтининг давомийлигига қараб камида 3 соатда 1 дона);
  • харидорлар билан ишловчи ҳар бир ходимни энг камида 5 дона юз ниқоби, антисептик салфеткалар, қўлқоп, тери ва қўлни зарарсизлантирувчи (рўйхатга олинган ва қўллаш учун қарши кўрсатмаси бўлмаган) антисептиклар билан таъминлаш;
  • ходимларнинг овқатланиш ва дам олиш вақтларида тўпланишларини чеклаш, иш жойида овқатланишни тақиқлаш, улар учун бир маротабалик идишлардан фойдаланган ҳолда карантин вақтида қулайлик яратиш ва уларни эркин ҳолда кўчада юришларининг олдини олиш ва фойдали иш соатларини ошириш мақсадида марказлашган ҳолда овқат етказиб берилишини таъминлаш;
  • ҳар 2-4 соатда  барча ташқи муҳит объектларини (эшик тутқичлари, включатель, перила, стол, стуллар, ташкилий техника, аравачалар тутқичлари)  зарарсизлантириш учун етарли даражада зарарсизлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
  • ходимларни ҳар бир овқатланиш олдидан, ишдан сўнг қўлларини махсус зарарсизлантирувчи воситалар билан ювиш, профилактик чора-тадбирларга, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги тўғрисида мунтазам хабардор қилиб бориш;
  • ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус идишларда алоҳида ажратилган йиғиш ва уларнинг утилизация қилинишини таъминлаш.

Корхона ва ташкилот раҳбарлари қўл остида фаолият юритаётган барча ходимларнинг соғлиги учун масъул эканликлари яна бир бор эслатиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг