«Сайланадиган ҳокимлар, «самосуд» учун жазо» — Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури маълум қилинди
Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Х Қурултойи ўтказилди.
Қурултойда «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қурултойда делегатлар Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди ҳавола этилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар номзодни қўллаб-қувватлади.
Б.Абдуҳалимов ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини Қурултой қатнашчиларига маълум қилди.
Дастурдан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этиш ва ҳокимларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари лавозимида ўтиришига чек қўйиш; коррупционерларга хоинлар деб қараш; шахсий дахлсизлик, мулк дахлсизлиги, турар жой дахлсизлиги; «самосуд» учун қатъий жазо белгилаш; ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш; уй-жойларнинг нархини кескин камайтириш каби қатор масалалар ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter