Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайлов логотипига имловий тузатишлар киритилди

Сайлов логотипига имловий тузатишлар киритилди

Жорий йил 23 июль куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясига старт берилди. Шунингдек, 28 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида сайлов логотипининг тақдимоти ўтказилганди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур тақдимотдан сўнг логотип, унинг ранглари, тузилиши ва дизайни хусусида ижтимоий тармоқларда кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди.

«Ушбу муҳокамаларда билдирилган таклифлар Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Ўрганишлар натижасида логотипга айрим имловий тузатишлар киритилди.

Шунингдек, мазкур логотипни яратиш жараёнига маблағ сарф этилмаганлиги маълум қилинади.

Марказий сайлов комиссияси мамлакатимиз жамоатчилиги сайлов жараёнларига бефарқ эмаслигини эътироф этади ва ўз миннатдорлигини билдиради. Келгусида ҳам Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти борасида билдирилган ҳар қандай холис фикр-мулоҳаза эътиборсиз қолмайди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг