Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатор сўрови: эски «Тоштурма» ўрнида қачон хиёбон қурилади?

Сенатор сўрови: эски «Тоштурма» ўрнида қачон хиёбон қурилади?

Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Ҳукуматнинг 2018 йил 22 мартда 220-ф-сонли фармойиши билан Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма») бино-иншоотлари ва унга тегишли ҳудуд ўрнида барча зарур инфратузилмага эга замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш режалаштирилган эди.

Мазкур ҳудуд Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган бўлиб, орадан анча вақт ўтганига қарамай, фармойишда белгиланган вазифалар ижроси ҳанузгача тўлиқ таъминланмади. Ҳозирда ушбу ер майдонлари қаровсиз ҳолатда қолаётгани, айрим қурилиш компаниялари томонидан эса ҳудуддан хусусий манфаатларда фойдаланишга бўлган уринишлар кузатилаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга сенатор сўрови юборилди.

Сенатор Тошкент шаҳар ҳокимидан мазкур ҳудуднинг ҳозирги ҳолати, фармойишда белгиланган вазифалар бажарилиши кечиккани сабаблари ҳамда тегишли ер майдонини ободонлаштириш ва замонавий хиёбон барпо этиш бўйича кўрилган амалий чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраган.

Манба: senat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг