Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенсация! 17 ёшли гроссмейстеримиз шахмат қиролини мағлуб этди

Сенсация! 17 ёшли гроссмейстеримиз шахмат қиролини мағлуб этди

Ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахматнинг бугунги кундаги қироли, мутлақ жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни рапид йўналишидаги жаҳон чемпионати доирасида мағлубиятга учратди.

Ўзига хос сенсация қайд этган ҳамюртимиз 10-турдан кейин 8 очко билан жаҳон чемпионатида яққол пешқадам бўлиб олди.

Нодирбек турнир давомида дунёнинг энг кучли шахматчилари Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд кабиларни мағлуб этди, Ян Непомняший ва Александр Гришук билан дуранг ўйнади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг