Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шакар нархи оширилмайди

Шакар нархи оширилмайди

Фото: «Xabar.uz»

Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тонна) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тонна) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.

Рақобат қўмитасининг билдиришича, шакар нархи оширилмайди.

Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилмоқда. Хусусан, жорий йил 15 апрел ҳолатига заводларда 357 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ҳамда арзон нархларда хомашё етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган.

Шундан, омборда 8 минг тн тайёр шакар ва 78 минг тн хомашё, июн ойига қадар 271 минг тн хомашё етказиб берилади.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан шакар ишлаб чиқариш қувватларини 25 фоизга ошириш, натижада суткасига 2,5 минг тоннагача шакар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бунда, йиллик шакар ишлаб чиқариш 600 минг тоннадан 1 млн тоннагача ошиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг