«Шарқ тароналари»ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, ҳукумат қарори (354-сон, 25.04.2019 й.) билан фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.
Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:
— концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;
— танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;
— маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;
— ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.
Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter