Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама учрашув ўтказиш ва маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.
Музокараларда Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter