Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун Беларусга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев бугун Беларусга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 26–27 июн кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг