Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев чанг бўронлари ҳақида тўхталди

Шавкат Мирзиёев чанг бўронлари ҳақида тўхталди

Фото: Масс-медиа фонди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги нутқи даавомида чанг бўронлари ҳақида гапирди.

«Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда.

Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак», деди давлат раҳраби.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг