Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Токаевга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қизилорда вилоятида вертолётнинг қулаши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаевга таъзия билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Қозоғистон қуролли кучларига тегишли РК 27 вертолети ҳалокатга учради. Бортдаги 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter