Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳужжат мамлакатда бўладиган сайлов тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини жорий қилиш каби мақсадларда қабул қилинди, дейилади хабарда.

Қарорга кўра:

Марказий сайлов комиссияси — мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудларда тизимнинг самарали ишлашини таъминлашга ягона технологик ёндашувни таъминлайди;

«Давергеодезкадастр» қўмитаси эса кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, 2019 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда — уйма-уй юриб айланиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда, бу — доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради. Жараёнга сектор раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Қарор матни билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг