Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 июл кунлари Озарбайжонга сафари кутиляпти

Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 июл кунлари Озарбайжонга сафари кутиляпти

Туркий давлатлар ташкилотининг Шуша саммити ўтказиладиган сана ва дастури эълон қилинди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ташкил этилган саммит 5-6 июл кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтади.

«Тадбирда иштирокчи давлатлар – Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Улар билан бирга кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам иштирок этиши кутилмоқда», – деб ёзади Yenisafak.

«Транспорт алоқаси ва иқлим бўйича ҳаракатлар орқали барқарор келажакни қуриш» мавзусида ўтадиган саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Саммит якунлари бўйича Қорабоғ декларацияси ҳамда бошқа бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади.

Шушадаги саммит олдидан ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда норасмий саммит кун тартибидаги масалалар ва раҳбарлар томонидан имзоланадиган ҳужжатлар бўйича якуний келишувга эришилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг