Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди

Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи якунига етди.

Тарихдаги биринчи бўлган ушбу ташриф Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб бергани ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожи учун кенг имкониятлар очгани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси кеча Улан-Батор шаҳрида Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва саноат соҳаларида кооперацияни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Якунда Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

Президентлар рафиқалари билан икки мамлакат санъат усталарининг қўшма концертида иштирок этдилар. 

Бугун Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан «Их Тэнгэр» мажмуасига ташриф буюрди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экдилар. Анъанавий «Наадам» ўйинлари томоша қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Манба: president.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг