Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди

Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш жараёни якунланди.

Саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Унга кўра, 6-Сероб сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлади.

—Сенаторлик жуда юксак мақом. Ушбу мақом эгасига қўшимча масъулият юклайди. Бугун менга билдирилган ишончни оқлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш учун бор кучимни сарфлайман, — деди Шавкатжон Абдураззақов.

Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг