ФВВ Шайхонтоҳурдаги аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берди: икки киши вафот этган

18 июнь куни соат 05:52 да Шайхонтоҳур туманида «Камаз» юк машинаси йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилган, натижада автоуловнинг мотор ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Юзага келган автоҳалокат ва ёнғин натижасида икки нафар фуқаро вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари ёнғинни 22 дақиқада бартараф этган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter