Шайхонтоҳурда 5 та уй ёниб кетди — ФВВ ҳодиса юзасидан баёнот берди

Иллюстратив фото.
8 февраль куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ёнғин юз берган. Бунинг оқибатида ушбу манзилдаги 5 та бир-бирига туташ уй зарар кўрган.
Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келиб, ҳодиса бартараф этилган.
Ёнғиндан 5 та уйнинг ички ва том қисмлари, жами 130 кв.м. майдони зарарланган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг 360 кв.м. қисми ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter