Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан фойдаланиш тақиқланди

Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан фойдаланиш тақиқланди

2022 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади.

Мазкур тақиқ Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.

Тақиқ уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланишга тааллуқлидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг