Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерали Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлди

Шерали Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлди

Жўраев Шерали Холмаҳамадович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1984 йил Олтинсой туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика, молия, давлат бошқаруви.

Ш. Жўраев меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг