Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Қашқадарёнинг 3 та туманида АКТни ривожлантирмоқчи

Шерзод Шерматов Қашқадарёнинг 3 та туманида АКТни ривожлантирмоқчи

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қашқадарёга амалий ташрифи доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига қарашли Миришкор, Нишон ҳамда Касби туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказларига борган.

Марказлардаги учрашув чоғида АКТ вазири ўқув сифатини ошириш, ўқувчиларнинг кўпроқ хорижий тилларни ўрганиб, маҳаллий ва хорижий IT-компанияларда фаолият юритишини ҳозирдан ўз олдиларига мақсад қилиб қўйиши кераклигини айтган. Шу билан бирга, ўқувчиларни IT соҳасига кенг жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берган.

«Аввало, Рақамли технологиялар ўқув марказларининг вазифаси ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фанга кенг жалб этиш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини оширишга, келажакда етук IT мутахассисларни етиштириб чиқаришга қаратилади. Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар», дейилади вазирлик ахборотида.

Шунингдек, АКТ вазири ўқув марказларида ёшларнинг IT соҳасига қизиқишини ошириш, уларнинг бу борадаги салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратган. АКТ соҳасида юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлаш учун таълим сифатини оширишга бор куч-ғайратни ишга солиш зарурлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг