Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Хоразмдаги «DATA» ўқув марказида бўлди (фото)

Шерзод Шерматов Хоразмдаги «DATA» ўқув марказида бўлди (фото)

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 16 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, Хоразм вилоятига хизмат сафари доирасида, IT-парк резиденти — «DATA» ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Урганч шаҳрида жойлашган мазкур ўқув марказ ёшларга IT соҳасида қатор йўналишларда — робототехника, мобил ўйинлар яратиш, веб-дастурлаш, андроид-дастурлаш, 3D анимация, архитектура ва дизайн, график дизайн, SММ, киберхавфсизлик мутахассисларини тайёрлайди. Шунингдек, болалар учун махсус курслар ҳам очилган. Бугунги кунга қадар 800 нафардан ортиқ ёшлар «DATA» ўқув марказининг курсларини тамомлаган.

Ташриф доирасида «DATA» ўқув маркази фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказилиб, марказ вакиллари ўз режа ва мақсадлари билан ўртоқлашди. Марказ мутахассислари болаларга IT йўналишларида таҳсил бериш учун ўқув қўлланма ишлаб чиқишган.

Шерзод Шерматов АКТ соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича хусусий IT марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг