Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор мандариннинг ўта фойдали хусусиятларини очиқлади

Шифокор мандариннинг ўта фойдали хусусиятларини очиқлади

Мандарин нафақат янги йил дастурхонининг ажралмас қисми, балки кўп миқдорда С витамини ва бошқа фойдали моддалар манбаи ҳамдир, дейди россиялик болалар эндокринологи Даря Губарева.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 100 грамм мандарин таркибида иммунитет тизимининг тўғри ишлаши ва коллаген синтези учун зарур бўлган С витаминининг суткалик эҳтиёжининг ярмидан кўпи бор.

Губареванинг қўшимча қилишича, мандаринлар Б гуруҳи витаминлари, хусусан, тиамин, рибофлавин ва ниацинга бой. Ушбу моддалар ҳужайраларнинг тўғри ишлаши ва ривожланишига ёрдам беради. Ушбу цитрус мевада табиий антиоксидант бўлган Е витамини ва кўриш ва иммунитет учун яхши бўлган A витамини ҳам мавжуд.

Мандарин таркибидаги фосфор тиш ва суякларни мустаҳкамлайди ва инсон организмида энергия ҳосил бўлиш жараёнларида иштирок этади.

Шу билан бирга, шифокор кунига уч-бештадан кўп бўлмаган мандарин истеъмол қилишни маслаҳат беради, чунки бу мева жуда кўп миқдордаги шакарни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас