Шимолий Кореяда сиёсатчилар Ким Чен Ин тасвири туширилган нишонларни тақа бошладилар
Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси масъул ходимлари Ким Чен Иннинг сурати туширилган кўкрак нишонларини тақиб юришни бошлади. Бу ҳақда КХДР Марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар берди.
Шимолий Корея етакчиси тасвирланган нишонлар Корея меҳнат партияси Марказий Қўмитасининг 10-пленумида кўринди. Қайд этилишича, Ким Чен Иннинг портрети амалдорлар нишонларидаги ягона тасвирга айланган.
Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу расмийлар томонидан бундай нишонлардан биринчи марта оммавий фойдаланишдир.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар КХДРда сиёсатчилар Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир суратлари туширилган нишонларни тақиб юришарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter