Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шўртанда табиий газ қазиб чиқариш ҳажми қисқаришининг олди олинди

Шўртанда табиий газ қазиб чиқариш ҳажми қисқаришининг олди олинди

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ўз ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда «Bateman» сиқув компрессор станциясида қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини амалга оширди.

«Bateman» сиқув компрессор станциясидаги ГПА-3 газ ҳайдаш агрегати компрессор қисмида нуқсон юзага келганлиги сабабли авария ҳолатида ишдан тўхтаб қолган эди.

«Ўзбекнефтгаз» томонидан маълум қилинишича, Республикада Covid-19 коронавирус пандемиясини тарқалиши вақтида ҳам истеъмолчиларга табиий газ хажмларини барқарор ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Бошқарув раиси ташаббуси билан Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Штаб ташкил этилган. Ушбу Штаб вакиллари ҳамда бошқарма раҳбарияти қарорига кўра тезкорлик билан Газ ҳайдаш агрегатида қисқа фурсатда нуқсонлар бартараф этилди. Компрессорнинг эҳтиёт қисми Чирчиқ шаҳридаги «UNGM-DR SERVIS MARKAZI» МЧЖ ҚКда таъмирланиб, олиб келинди ва газ ҳайдаш агрегатига тезкорлик билан ўрнатилиб, ишга қўшиб юборилди.

Натижада кунлик 1,0 млн.куб.м табиий газ қазиб чиқариш ҳажмининг қисқаришининг олди олинди.

Маълумот учун: «Bateman» сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва лойиҳа буйича йилига 13 млрд. м³ табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Компрессор станция 2003 йилда Америка Қўшма Штатларининг «Dresser Rand» ва «General Electric» компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатларини ўрнатилиб ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг