Шота Руставели кўчасида ҳаракат бўйича тартиб маълум қилинди

Шота Руставели кўчасида ҳаракат тартибида ўзгаришлар эълон қилинди. Ушбу ҳудудда автобусларга устуворлик қоидаси мавжуд.
2025 йил 7 октябрдан бошлаб Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги фаолияти йўлга қўйилмоқда. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.
Лойиҳа мақсади — жамоат транспортига устуворлик бериш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратишдир.
Қуйида ушбу ҳудудда ҳаракатланиш бўйича қисқа қўлланма:
Йўловчилар учун:
-Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус ажратилган йўлак орқали ҳаракатланади.
- Йўловчилар автобусга чиқиш ва тушишни йўл ўртасида жойлашган махсус платформалардаги бекатларда амалга оширадилар.
-Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқинг, белгиланмаган жойдан ўтиш қатъиян ман этилади.
-Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтинг. Йўловчилар йўлни фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали кесиб ўтишлари мумкин.
-Платформада сариқ хавфсизлик чизиғи ортида туринг, автобус тўлиқ тўхтагачгина эшикка яқинлашинг.
- Аввал кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчиларга йўл беринг.
- Бекат атрофида тўхтаб, суратга олиш ёки телефондан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг – хавфсизликни унутманг.
Ҳайдовчилар учун:
- Шота Руставели кўчасининг ўрта йўлаги фақат автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган.
- Бу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки йўлни кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.
- Марказий йўлакда автобусларга устуворлик берилади. Рухсат этилган кесишмаларда автобус ҳаракатига йўл беринг.
- Икки йўналишда ҳам чапга бурилиш ва ортга қайрилиб олиш тақиқланган.
- Чапга бурилиш ёки қайрилиш зарур бўлган ҳайдовчилар белгиланган чорраҳалар орқали ҳаракатланишлари лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter