Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди
![Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди](http://static.xabar.uz/crop/1/7/720_460_95_1737187924.jpg)
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига «Cobalt» автомобилларини топширди. Бу ҳақда «auz.uz» хабар берди.
— «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди, — дейди вилоят Халқ қабулхонаси мудири Мамазоир Хўжамбердиев. — 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади. Замонавий хизмат автомашиналари чекка қишлоқларга ҳам етиб бориш имконини беради.
![](https://static.xabar.uz/uploads/5/720__rXBZ5VTqiitY4S76xtKLQ2ccroq9OZeH.jpg)
Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтда жами 16 та шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter