«Шум бола» дунёдаги энг яхши болалар адабиёти «топ-100»га кирди
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари дунёдаги энг яхши болалар адабиётининг топ 100 талигига киритилди. Бу ҳақда «BBC Culture» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан бутун дунё бўйлаб 177 нафар эксперт ўртасида сўров ўтказилган. Улар барча даврлардаги 100 та энг яхши болалар адабиёти рўйхати тузишган.
Нашр томонидан тақдим қилинган рўйхатнинг юқори ўринлардан Льюис Кэрроллнинг «Алиса мўъжизалар мамлакатида», Астрид Линдгреннинг «Кичкинтой ва томда яшайдиган Карлсон», Антуан де Сент-Экзюперининг «Кичик шаҳзода» асарлари ва бошқа адабиётлар ўрин эгаллаган.
Эътиборли жиҳати, ўзбек адабиётининг етакчи намояндаларидан бири Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари ҳам ушбу топ 100 талик рўйхатига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter