Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Швецияни ваъда қилган» корхона раҳбари ушланди

«Швецияни ваъда қилган» корхона раҳбари ушланди

Чилонзор туманида фуқарони Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, «T.F.» МЧЖ раҳбари Ш.Ф. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Швеция давлатига юбориш ва ишга киритиб қўйиш масаласини 4 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг