Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда янги ОТМ очилади

Сирдарёда янги ОТМ очилади

Фото: «Aday.sbu.edu.tr»

Гулистон шаҳрида вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларини бирлаштирган «Гулистон тиббиёт кластери» ва Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркия Республикасининг «SAGLIK BILIMLERI UNIVERSITESI» филиали ташкил этилади. Бу Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Қайд этилишича, «Гулистон тиббиёт кластери» умумий 520 ўринли, шу жумладан, 390 ўрин бюджет маблағлари ҳисобидан ва 130 ўрин хўжалик ҳисобидан таъминланадиган муассасалар ягона бошқарув тизими, консультатив-диагностика поликлиника ва қўшимча даволаш бўлимларидан таркиб топади.

Таъкидланишича, «SAGLIK BILIMLERI UNIVERSITESI» филиали нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) шаклида, бунда 30 фоиз талабалар Университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар бўйича ўқитилади.

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг