Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

2025 йил 12 май куни Словения Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси Аленка Сухадольник ўз фаолиятини бошлади. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазирнинг расмий Telegram-каналида хабар берилди. 

Баёнотда таъкидланишича, элчи Сухадольникнинг тайинланиши икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун янги имкониятлар очади. 2025 йил учун икки томонлама муносабатлар кун тартиби бой ва истиқболли бўлиб, турли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш асосий устувор вазифа сифатида белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг