Смартфондаги бу созламаларга тегманг!

Смартфон созламалари билан ишлашда эҳтиёткорлик зарар қилмайди, айниқса, тушунмаган нарсангизни ўзгартиришга уринманг. Масалан, SIM-карта созламаларини билиб-билмай ўзгартириш алоқа ва интернет сифатининг пасайишидан тортиб, бутунлай йўқолишигача олиб келади, деди «Синергия» университети ахборот технологиялари институти директори Станислав Косарев «Прайм»га берган интервьюсида.
Эксперт: «Созламалар орқали смартфон бузилмагани билан унинг иш сифати бузилиши мумкин».
Аввало, телефоннинг SIM-картаси созламаларига кириш тавсия этилмайди. Қилаётган ўзгартиришларингиз тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса, мутахассисга қулоқ тутинг. Акс ҳолда, нотўғри ўзгартиришлар овозли ва интернет алоқаси батамом йўқолишига олиб келадики, кейин ўз ҳолига қайтариш учун кўп вақтингиз кетади. Аксарият операторлар SIM-карта менюсига киритадиган пулли хизматларга обуна бўлишда ҳам худди шундай: аввал яхшилаб ўйлаб кўринг.
«Махсус имкониятлар, масалан, кўриш қобилияти паст инсонлар учун режим мавжуд. Ундан нотўғри фойдалансангиз телефоннинг интерфейси ўзгариб қолади, бунда ҳам аввалги ҳолатига қайтариш учун кўп уринишингизга тўғри келади», — огоҳлантирди Косарев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter