Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ футболчилар ўтказган акция 4 та «Тез ёрдам» машинасига етадиган пул тўплаб берди

Собиқ футболчилар ўтказган акция 4 та «Тез ёрдам» машинасига етадиган пул тўплаб берди

Фото: «rsport.ria.ru»

2006 йилда Италия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган футболчилар акция ташкил этишди. 4 та «Тез ёрдам» машинасини харид қилиш учун пўл жамғарилди, дея хабар берди жамоа экс-форварди Алессандро Дель Пьеро.

«2006 йил Жаҳон чемпионатида иштирок этган термадаги жамоадошларим билан бирга ва сизнинг ҳиссангиз шарофати билан биз Италия Қизил хоч жамиятига 4 та «Тез ёрдам» машинасини хайрия қилганимизни мамнуният билан хабар қиламан», — деб ёзади Дель Пьеро ўзининг «Instagram»даги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, ушбу «ультразамонавий машиналардан» коронавирус пандемияси тугагандан кейин ҳам оддий тартибда фойдаланиш мумкин.

«4 рақами — тақдир белгиси: Италия термасининг Жаҳон чемпионатларидаги совринлари ҳам шунча», — дея қўшиб қўйган Дель Пьеро.

Маълумотларга кўра, Италияда 189 973 киши коронавирусга чалинган бўлиб, шулардан 25 549 нафари вафот этган, 57 576 киши тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг