Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш «ходими» икки йилга «уй қамоғи» олди

Соғлиқни сақлаш «ходими» икки йилга «уй қамоғи» олди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзини Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси «ходими» деб таништирган фуқаро Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди ҳукми билан 2 йилу 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини олди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят суди судьяси Нодир Ашуров маълум қилди.

Таъкидланишича, Шофиркон туманидаги  Қалмоқон маҳалласида яшовчи, мутлақо тиббиёт соҳасида ишламайдиган 44 ёшли аёл Л.Н. эндигина вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида аудитор вазифасига ишга қабул қилинган Ф.ни «ёғлироқ» ишга жойлаштириш эвазига уни пора беришга далолат қилган.

 «Танишларим кўп. Сени РШТЁИМ вилоят филиалининг «невропатология» бўлимига невролог-шифокор вазифасида ишга ўтказаман. Хавотир олма, ишингни бир пасда «ўхшатаман», — деган ва бунинг эвазига ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Жорий йилнинг 30 январь куни Л.Н. айтилган миқдордаги пулни Ф.дан олган. Ф. эса унга 1 500 АҚШ доллари олгани ва  ўзини тез орада ишга қўйишини тасдиқлаши ҳақида тилхат ёзиб беришини  сўраган. Л.Н. мижозининг «ишончи»га тўла кириш учун Ф.нинг талабини бажарган. Шу вақтнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Л.Н. ушланган ва пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Л.Н. ҳеч эътирозларсиз айбига иқрор бўлган. Ўзи соғлиқни сақлаш бошқармасида ишламаслиги, тиббиёт соҳасига матлақо бегоналиги ва ваколатли танишлари ҳам йўқлигини, пулга муҳтож бўлгани сабабли шу йўлни танлаганини билдирган.

Унга Жиноят кодекси 25-(Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Шунингдек,  28-(Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (Пора бериш)нинг 1-қисми билан икки йилу бир ой «уй қамоғи»га ҳукм қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг